Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги натижалар ва қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди

×

 2020-10-21 20:50:59    76

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишда ҳудудий саноат корхоналарида мавжуд резервлардан фойдаланиб, қўшимча ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўтган 9 ойда маҳаллийлаштириш борасида 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган.


Тегишли вазирлик ва ҳокимликларга қолоқликка йўл қўйилган лойиҳалардаги муаммоларни бартараф этиш, импорт ўрнини босувчи янги истиқболли йўналишларни ўрганиб, маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Умуман, қолган уч ойда қиймати 7 миллиард долларлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий йирик лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугун экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қуватлашни кенгайтириш бўйича фармонни имзоладим. Энди бундай корхоналар учун янги ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қўшимча маблағлар ажратилади. Шу мақсадда жамғармага 100 миллион доллар берилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб бериш учун корхоналарнинг айланма маблағларига йўналтирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир ўринбосарларига бу борадаги вазифаларни тезкор, самарали ва манзилли ҳал қилиб бориб, йил якунига белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари ҳисобот берди.