Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонда идентификация ID-карталарини жорий этиш: мақсад ва моҳият

×

 2020-10-21 11:26:10    181

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, жорий йилнинг 22 сентябр куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг “ Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонни қабул қилинишидан кўзда тутилган асосий мақсад мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этишдан иборатдир.

Шу ўринда Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилса, қуйидагиларни таъкидлаш мумкин.

Яъни, Президент фармонига мувофиқ биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Шу билан бирга идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилиши назарда тутилган.

Энг муҳим жиҳатлардан яна бири шундаки, идентификация ID-картасининг бланкасида карта эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади ҳамда фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Фармонда қайд этилганидек, ID-карта фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

- янги туғилган болага 1 ёшгача - икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

- 1 ёшдан 16 ёшгача - 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)

- 16 ёшдан - 10 йилмуддатга

Белгиланган тартибда ID-карта олиш учун фуқаролар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- ариза-анкета

- илгари берилган паспорт ёки ID-карта

- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда)

- ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида)

- давлат божии тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас)

Мазкур Фармонга кўра идентификация ID-карталари 1 иш кунида расмийлаштириб берилади.

Бундан ташқари ID-карталари олиш тўғрисидаги мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Юқоридагилар билан бирга фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш икки босқичда амалга оширилади.

Жумладан:

биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

А.Эргашев

Ўзбекистон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси