Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пандемияни спорт билан енгамиз

×

 2020-10-19 19:34:59    66

PDF yuklash
Chop etish


Ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон туманида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бу борада хусусий сектор вакилларининг ташаббуслари ҳам таҳсинга лойиқдир.

Кеча, 2020 йил 18 октябр куни тумандаги “Мега спорт Яйпан” спорт клубининг бокс бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. 

Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилган мусобақада тумандаги "Мега спорт Яйпан", "Олғир", "Бургут", "Баркамол авлод", "Қалқон" ва "Жасорат" спорт клубларининг 2010-2002 йилларда туғилган вакиллари иштирок этишди. 

Очиқ биринчиликда 120 нафарга яқин ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ёш спортчилар 11 вазн тоифасида ғолиблик учун рингга чиқишди. 

Якунда хар бир вазн тоифаси бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати