Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Умидбек” фермер хўжалигига ҳар бирининг баҳоси 2 минг еврога тенг бўлган наслли қорамоллар олиб келинади
2020-10-19 19:28:37 163
Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар тумандаги “Нурсух Ғафур Ғулом ФАР” ММТП ҳудудидаги “Умидбек” наслчилик чорвачилик фермер хўжалигининг фаолияти билан танишди.
Хўжаликнинг 3,2 гектар майдонида қорамолларни боқиш учун махсус ферма мавжуд.
Дастлаб, 2013 йилда фермер хўжаликда қорамоллар бош сони 16 та бўлса, ҳозирда уларнинг сони 290 бошга, шундан сигирлар 65 бошга етказилган. Эътиборлиси, уларнинг барчаси наслли қора моллардир.
17 нафар кишининг бандлиги таъминланган фермага жорий йил апрелда ойида Германиядан 33 бош Голштин зотли сигирлар келтирилган.
– 2021 йилнинг баҳор ойларида яна Германиядан 66 бош наслли қорамол олиб келишни режалаштиряпмиз, – дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Хусанжон Турсунов. – Ҳар бир қорамол нархи 2 минг 50 евро бўлиб, кунига 25-30 литр сут беради. Мақсадимиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларимиз ҳажмини кўпайтириш. Агар кўп тармоқли фаолиятимизни кенгайтирсак, даромадимиз ошиб, иш ўринлари кўпаяди.
Сектор раҳбарлари хўжалик фаолиятини ижобий баҳолаб, туманда қорамолларни кўпайтириш орқали аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати