Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Turon Eco Cement Group” МЧЖ нинг навбатдаги саховати беморларга мадад бўлади

×

 2020-10-18 00:47:26    103

PDF yuklash
Chop etish


Азалдан, олий ҳиммат ва саховатпеша инсонларимиз ҳар қандай шароитда эҳтиёжга мухтож фуқаролар, бемор ва ногиронлиги бўлганларга яқиндан кўмаклашиб келган. Маблағ ва молу-давлатларини хайр-эҳсон соҳасида дариғ тутмаган.

Бу борада айниқса бугунги синовли дамларда халқимизга хос ана шундай азалий эзгу фазилатлар янада жўш уриб, сахий инсонлар эҳтиёжмандларга янада кўпроқ ёрдам қўлларини чўзмоқдалар.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам саховатпеша инсонлар бениҳоят бисёр. Уларнинг хайр-саховатли, мурувватли амаллари халқимизнинг қалбида иттифоқлик, бирдамлик, аҳиллик, келажакка бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирмоқда.

Мураккаб дамларда халқимизга беминнат ёрдамини аямаётган туманимиздаги тадбиркорлик субъектларидан бири “Turon Eco Cement Group” масъулияти чекланган жамияти коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида яна бир эзгу амалга қўл урди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сир эмаски, пандемия шароитида шифохоналарда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун зарур кислородли концентраторларга талаб ошди. Шуни ҳисобга олган корхона таъсисчилари бу борада ҳам хайрли иш ташаббускори бўлди.

Ҳамюртлари тақдирига бефарқ бўлмаган сахий тадбиркорлар туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 5 дона янги кислородли концентраторларни етказиш беришга бош-қош бўлди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

- Бугунги кунлар синовли ва албатта ўтажак. Ҳозир касалликка чалинган юртдошларимизнинг тезроқ тузалиб, оилалари бағрига қайтишлари ҳаммасидан муҳим, -​ дейди "Турон" футбол клуби президенти Абдуваҳоб Ахмадалиев. – Корхонамиз раҳбарлари бундай фурсатни ғанимат деб билиб, беморларимизни тезроқ шифо топишлари учун яна ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигимизни билдиришди. Биз бундай эзгу ишларга оз бўлса-да ҳиссамизни қўшсак, ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, хайрли амалларга ташна бўлган мазкур корхона таъсисчилари коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида аввал ҳам 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширган ва биз бу ҳақда ҳам маълум қилган эдик.

Шу ўринда, айни долзарб ва ўз ўрнида кўрсатилган бундай ташаббус, пандемияга қарши кураш ва унинг салбий таъсирини камайтиришдаги муносиб хиссаси учун, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси, беморлар ва уларнинг яқинлари номидан корхона жамоасига, саховатпеша тадбиркорларга самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Cаховатга муҳтож ва шифоталаб юртдошларимизнинг бахтига бу каби сахий инсонлар, сармоядор тадбиркорлар, саховатпеша, олий ҳиммат, мурувватли, қўли очиқ кишилар сони кўпаяверсин. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати