Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Спорт мажмуаси 100 ўринли ташхислаш ва саралаш маркази сифатида шакллантирилмоқда
2020-10-18 00:45:16 204
COVID-19 инфекциясига гумон қилинаётган беморларни даволаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги собиқ Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт залида вақтинчалик саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этиш кўзда тутилган.
Пандемия даврида вужудга келаётган эҳтимолий ҳолатларда соғлиқни сақлаш тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатишига кўмаклашувчи ушбу тиббий марказ 100 ўринга мўлжалланган.
Айни пайтда мазкур спорт мажмуасини даволаш марказига мослаштириш борасида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Вақтинчалик шифо масканида коронавирус юқтирганликда гумон қилинган беморларга ташхис қўйилиб, касалликни кечишига қараб улар алоҳида хоналарга тақсимланиши режалаштирилган. Бино қишки мавсумда фаолият юритиши учун қўшимча қулайликлар, иситиш тизимлари билан таъминланади.
Туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар бугун мазкур марказда ҳам бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Сектор раҳбарлари қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, белгиланган барча меёърий талабларга амал қилиниши юзасидан пудратчи ташкилот вакиллари билан фикр алмашишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати