Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Махсус поликлиника” фаолияти ҳам ўрганилди

×

 2020-10-18 00:41:23    201

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган “Махсус поликлиника” туманда ташкил этилганлиги ҳақида аввал маълум қилган эдик

Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар бугун мазкур поликлиникада ҳам бўлиб, аҳолига қулайлик яратиш, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш шароитлари билан танишди. 

Поликлиниканинг дори-дармон ва тиббий ашёлар заҳираси ўрганилди.

Шифокорлар билан суҳбатда авваламбор бу ерга ташриф буюраётган аҳоли вакилларига хушфеъллик ва ширинсўзлик билан муомала қилиш тиббиёт ходимларининг асосий касбий бурчларидан эканлигини яна бир бор уқтириб ўтилди. 

Ишни тўғри ташкил этиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида ҳар қандай амалий ёрдам зарурати туғилганда, сектор раҳбарлари томонидан барчаси ижобий ҳал этилишини маълум қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати