Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот
2020-10-15 17:23:54 166
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида Президент Администрацияси, вазирликлар, марказий идора ва муассасалар масъуллари томонидан вилоятимиз шаҳар ва туманларида ташкил этилаётган навбатдаги сайёр қабул бугун, 15 октябр куни Ўзбекистон туманида бўлиб ўтди.
Бугунги қабулда Ўзбекистон туманиликлар билан бир қаторда Фурқат ва Бувайда туманлари фуқаролари ҳам иштирок этиб, ўз мурожаатларини билдиришди.
Сайёр қабул очиқ осмон остида, тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказининг ҳовлисида ташкил этилди.
Президент Администрациясининг масъул ходимлари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда бир қатор марказий муассасалар, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари иштирок этган қабул ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот шаклида ўтди.
Қабулда 400 нафарга яқин фуқароларнинг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, бандликни таъминлаш, коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, турар жойини кадастрдан ўтказиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, оилавий муаммолар, судга оид, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва бошқа масалаларга оид бўлган мурожаатлари масъул раҳбарлар томонидан тингланди.
Барча мурожаатлар соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилиб, ижроси Президент Администрацияси, Бош прокуратура, вазирлик ва марказий муассасалар ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати