Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Академик лицейларда жорий йил 15 октябрдан анъанавий дарслар бошланади
2020-10-13 10:12:06 156
Жорий йил 15 октябрдан олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда 2020-2021 ўқув йили анъанавий тарзда бошланади.
Бу хақда Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ва ота-оналар ҳамда депутатлардан ижобий хулоса берилгандан сўнг академик лицейларда ўқув жараёнини бошлашга тайёрлиги ҳақида ҳудудий ишчи гуруҳларнинг хулосаси олинади.
Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган академик лицейларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.
Шунингдек, ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш мақсадида ота-оналарнинг фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади.
Таълим муассасасига ўқувчиларнинг анъанавий тарзда келиб ўқишлари мажбурий ҳисобланмайди.
Карантин талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ўқувчилар турар жойлари ҳамда ошхона/буфетлар фаолият юритмайди.