Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Меҳр - саховат” кўкрак нишонлари топширилди
2020-10-03 22:03:58 168
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 26 май куни “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилганлигидан ҳабарингиз бор.
Мазкур ҳужжатда коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимизни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш назарда тутилган.
Дарҳақиқат, каронавирус пандемияси даври чин маънода ҳалқимизнинг қанчалик ҳамжихатлигини, жипслигини кўрсатиб берди. Оғир, қийин дамларда юртдошларимиз бир бирларини қўллаб, дардли, ўксик қалбларга саховат кўрсатди. Кўплаб юрдошларимиз метин иродаси, ўз касбига содиқлигини синовдан ўтказди. Бу эзгу ишлар хозирги кунда хам давом этмоқда, хеч шубҳасиз.
Ана шундай дамларда жонбозлик кўрсатган ўн олти нафар фидоий тумандошларимиз ҳам юртбошимиз фармонига мувофиқ “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини ўз эгаларига топшириш муносабати билан бугун туман ҳокимлигида ташкил этилган тантанали маросимда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
– 24 йилдан буён шу масканда фаолият кўрсатаман. Президентимизнинг эътирофига, халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлганимдан бахтиёрман, – дейди туман СЭОМ бактериология лаборанти Осиёхон Ўктамқулова. – Бу мукофот бизни янада шижоат, фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.
- Ушбу нуфузли мукофотни ўзим учун катта масъулият, халқимизнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундовчи юксак эътироф деб билдим, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси координатори Иномали Ахмедов.
Тадбир сўнгида сўз олган туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ушбу мукофот туманимиз фаолларининг бугунги синовли даврда аҳоли саломатлигини асраш, халқимиз фаровонлиги таъминлашдаги муносиб ҳиссаларининг эътирофи эканлигини яна бир бор таъкидлашди.
- Ўз касбининг фидоийлари ва ҳиммати баланд шундай инсонлар билан елкама-елка ишлаш, касалликка қарши курашишда барчамизга қўшимча куч ва далда бағишламоқда, - дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев. - Эзгу ишларда толманг, барчангизга юксак эҳтиром, мукофот яна бир қутлуғ бўлсин.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати ва тадбирдан фотолавҳалар ҳақида қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати