Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими теримчилар ҳолидан хабар олди
2020-10-02 18:22:17 151
Бугун, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев тумандаги миришкор фермерларимиз томонидан парвариш қилинган пахтанинг терими ва теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Тумандаги 4 та сектор ҳудудларида жойлашган “Озода ая Ражабгарди”, “Камолиддин ота КАФ”, “Мулла Абдуқодир”, “Жавохирбек Хаётбек Ойбек ўғиллари”, “Пойтахт сардори”, “Жўрақўзи Ботиржон”, “Мўминжон ота”, “Мелиқўзи ота”, “Алиакбар Азиз файз” ва “Яхёбек Муртозхон” фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлган туман ҳокими, теримчилар билан самимий мулоқот қилди.
- Уйда бекор ўтиргандан кўра пахта териб, оилавий бюджетимизга фойда келтиришга аҳд қилган эдим. Далага чиққанимга бир ой тўлмай 3 миллион сўмдан ортиқ даромад топдим, – дейди Зиё Нурсух маҳалласида яшовчи кўнгилли теримчи Лутфияхон Мазаитова. – Фермер хўжаликлари томонидан бепул тушликлар тайёрлаб берилмоқда. Эҳтиёт чораси дея, тиббий ниқоб, антисептик воситалар хам беришади. Терим пуллари кунлик бериб бориляпти. Қолаверса, илғор теримчилар қатори мана бундай совғаларни олиб турибмиз.
- Шижоат ва меҳнатингиз учун ҳар қанча рағбатлантирсак, эътироф этсак арзийди. Сизлар ғайратни сўндирманглар, биз эса сизларни хабар олишдан чарчамайлик, - деди Қахрамонжон Джураев.
Туман ҳокими бугуннинг ўзида теримда фаол иштирок этаётган 200 нафарга яқин теримчиларга рағбатлантирувчи совғаларни топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади.
Ўз ўрнида, терим отрядлари масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бўлган суҳбатда теримчилар учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш, терим пулларини ўз муддатида тўланишини таъминлаш ва энг муҳими мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тайинланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати