Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

×

 2020-10-01 08:26:15    67

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум устозлар!

Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

Сизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча ўқитувчи ҳамда мураббийларини мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.

     Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

     Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

     Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.

     Ҳаёт бор экан, ўқитувчи ва мураббийлик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

     Биз шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, Сизларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз учун барчамиз самимий миннатдорчилик билдиришни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.

      Ҳурматли устозлар!

     Бугун дунёни ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси барча соҳа каби халқ таълимига ҳам маълум маънода ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

     Хусусан, пандемия туфайли мамлакатимизда анъанавий таълим билан биргаликда, "Онлайн мактаб", масофадан ўқитиш ҳам йўлга қўйилди. Бунда табиийки, сиз азиз устозларнинг масъулият ва меҳнатларингиз яна бир карра ошди.

     Бугунги синовли вазиятни тўғри баҳолаб, бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

     Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва шогирдларингиз ҳузурига - синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!

   Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!