Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-09-30 01:21:06    257

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Кўча чироқлари пулини аҳоли тўлаяпти. Ҳолбуки, бошқа маҳаллаларда электр харажати давлат томонидан қопланади” сарлавҳали хабар тарқалди.

Унда Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Зарафшон кўчасидан шахси номаълум мурожаатчи номидан маҳаллада ичимлик суви таъминотида муаммо борлиги ҳамда кўчаларни ёритиш учун аҳолининг ўзи пул йиғиб чироқлар ўрнатганлиги ҳақида мурожаат йўлланганлиги баён этилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Айнан шу ҳудуддаги ва айни шу масала юзасидан аввал ҳам хабар берганимиздек,  маҳалладаги тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув қудуғининг насоси яқин ўтган кунларда янги таъмирланган. Таъмирлаш жараёнида сув иншоатидаги электр тақсимлаш қурилмаси (электр шити)га ўрнатилган электр токи етказиб берувчи мослама (реле пускатель)нинг қуввати етмаганлиги сабабли ичимлик суви таъминотида вақтинчалик муаммо юзага келган. Бугунги кунда мавжуд муаммо тўлиқ ижобий ҳал этилган. Яъни, “Сувоқава” ДУК тумани филиали мутахассислари томонидан мавжуд мослама юқори қувватли 160А русумидагисига алиштирилган.

Кўча чироқлари бўйича келтирилган важ юзасидан, шу маълум бўлдики ҳудуд аҳолиси ўз ташаббуслари билан маҳаллага кўча чироқлари ўрнатишган ва маълум бир аҳоли хонадони (яъни абонентга) ҳисоблагичига бириктиришган.

Туман Ободонлаштириш  бошқармаси томонидан мавжуд ҳолатни ўрганиш ва натижаси бўйича маълум қилишича, бошқарма балансида бугунги кунда 8 дона ҳисоблагич бўлиб, туман марказий кўчаларига ўрнатилган кўча чироқларининг электр харажатлари учун туман  молия  бўлими томонидан белгиланган тартибда сметага асосан маблағ ўтказдириб келинмоқда.