Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2020-09-29 12:38:40    178

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Шўрсув маҳалласи ҳудудидаги экологик ҳолат ва бунга ҳудудда жойлашган саноат корхоналарининг фаолияти билан боғлаб хабар тарқалган. 

Видеоиловаси билан мавжуд мазкур хабар ва холат юзасидан Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Унда жумладан шундай дейилади:

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Шўрсув маҳалласи иқлими континентал иқлим. Қиш юмшоқроқ, ёз эса иссиқ. Йиллик ёғингарчилик миқдори 100 мм.дан 270 мм.гача (тоғлик худудларда) ўзгариб туради. Ёғингарчилик кўпроқ баҳор ойларига тўғри келади. Январ ойларида ўртача харорат – 3,2 °С. июл ойларида 28 °С. январ ойида энг паст харорат (-28°С), июн ойида энг юқориси (+46°С) ни ташкил қилади.

Шамоллар январ ва феврал ойларида шарқий, апрел ойида ғарбий ва жануби – ғарбий йўналишга эга. Шунингдек шамолларнинг тоғли – водийли эсиш турлари мавжуд. Ўзбекистон тумани Шўрсув маҳалласида қурилиш материлаллари ишлаб чиқариш корхоналари бугунги кунда 32 тани ташкил этади.

Ушбу корхоналар томонидан асосан, гипс, охак, цемент каби қурилиш материалари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келади. Бундай фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорига асосан тасдиқланган Низомга мувофиқ атроф муҳитга таъсир кўрсатиши бўйича 1-2-3-тоифаларга мансуб объектлар ҳисобланади. 

Корхоналар томонидан ишлаб чиқариш фаолияти давомида атмосфера ҳавосига йилига 1500-1600 тонна зарарли моддалар ташланмоқда.  Чанг ушлаш қурилмаларининг ушлаб қолиш коэффициентлари 95-99 фоизни ташкил этиши лозим бўлсада, амалда ўртача 65-75 % ташкил этмоқда. Бунинг сабаби барча корхоналардаги чанг ушлаш қурилмалари аввалда фойдаланишда бўлган қурилмалардир. Айрим корхоналардаги қурилмалар мослаштирилган усулда тайёрланган. Ишлаб чиқариш корхоналар томонидан муқим манбалардан атмосфера хавосига ташланаётган ташламаларни белгиланган меъёрларга мослигини лаборатория усулида доимий назоратини юритилиб келинмоқда.

Айрим ишлаб чиқариш цехларининг вентиляцион тизими носозлиги, циклон типдаги чанг ушлагичлар самарасиз ишлаётганлиги натижасида атмосфера ҳавоси, очиқ сув хавзалари ҳамда тупроқнинг ифлосланишига, ҳудуддаги мавжуд дарахтларнинг касалланишига олиб келмоқда. Шўрсув маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаролардан бу борада 2019 йил хамда 2020 йилнинг 9 ойи давомида 10 дан ортиқ шикоят аризалар келиб тушган. Ўрганилган аризалар бўйича ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарига Ўзбекистон тумани инспекцияси томонидан 2020 йил давомида ҳудуддаги барча корхоналарга бажарилиши лозим бўлган мажбурий топшириқлар берилган. Мавжуд ҳолат юзасидан айрим корхоналарда соҳага оид қонун талабларини текшириш бўйича тўпланган хужжатлар тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тақдим қилинган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг келишувларига асосан Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижросини таъминланишини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон тумани Шўрсув шахарчасида жойлашган  4 та корхона ва ташкилотларда текширишлар ўтказилди. Текширишлар даврида аниқланаган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб ҳудудий маъмурий суд органларига қонуний чора кўрилиши бўйича юборилган.

Бундан ташқари атроф-муҳитга меъёридан ортиқ ташламалар ташлаганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги сабабли жами 71 млн. 933 сўм қўшимча компенсация тўловларига тортилди. Шунингдек, битта корхонада ўтказилган текшириш жараёнида ишлаб чиқариш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламаларнинг ушлаб қолиш чанг ва газ ушлаш қурилмасининг ишлаш самарадорилиги паст даражада эканлиги аниқланди. Корхона раҳбарининг ўз ихтиёри билан корхона фаолияти вақтинча тўхтатилиб, корхона хисобидан янги чанг ва газ ушлаш қурилмаси сотиб олинди, носозлари соз ҳолатга келтирилиб, атроф муҳитга зарарли моддалар ташланишини олди олинди. Корхона хисобидан чанг ушлаш қурилмалари ишлаш самарадорлиги оширилди, - дейилади вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабатида.

Шунингдек, мазкур ҳудуддаги саноат корхона ва ташкилотлар тегишли тартибда доимий назоратга олиниб, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва унинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан амалдаги тартиблар асосида текшириш ўтказиш жараёнлари давом этмоқда.