Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА

×

 2020-09-23 04:07:23    151

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда юртимизда пахта терими авжида. Худди сўнгги йиллардагидек, жорий мавсумда ҳам мазкур жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун белгиланган миқдордаги маблағларни ўз вақтида тўлиқ берилишини назорат қилиш юзасидан мамлакатимизда қатор ишлар олиб бориляпти.

Бир неча йилдирки, Республика миқёсидаги мутасадди идоралар, ишчи гуруҳлар пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан турли мониторинглар ўтказиб келмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

22 сентябрь куни Ўзбекистон туманидаги пахта далаларида бўлиб, мавжуд вазиятни ўрганган Республика ишчи гуруҳининг асосий фаолияти ҳам айни шу масалаларни қамраб олган эди.   

2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳининг ташрифи, дастлаб туман ҳокимлигидан бошланди. Туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман мутасадди ташкилот ҳамда муассасалар вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

- Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасида амалга оширилган ва бу борада бугун ҳам давом этаётган ишларнинг кўлами ҳақида барчангиз хабардорсиз. Тан олиш керак, биз бу масалада катта муваффақиятга эришдик. Кўплаб чет давлат элчилари, халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз эришган бу муваффақиятга юксак баҳо бериляпти. Энди, ортга қайтиш йўқ, албатта. Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик, бу каби ҳолатларга муросасиз бўлиш ҳар бир раҳбарнинг кундалик виждон амрига айланиши лозим, - дейди Республика ишчи гуруҳи раҳбари, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев. - Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида эса асосий мақсад – пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда теримчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилишига ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигига эришишдир. Ишчи гуруҳимизнинг бугун Ўзбекистон туманидаги асосий миссияси ҳам ана шундай муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари тўрт гуруҳга бўлиниб, тумандаги тўртта сектор ҳудудлари бўйича пахта далаларида бўлишди. Йиғим-терим жараёнлари, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

“Одилжон” фермер хўжалигида иштиёқ билан теримда иштирок этаётган теримчи аёлларни ишчи гуруҳ вакиллари суҳбатга тортишди.

- Теримда ўзим истаганим учун иштирок этяпман, албатта. Кенг дала, очиқ ҳавода юриб, пахта териш энг аввало, соғлигимизга фойда, қолаверса, қўшимча даромад топиш имконини беряпти. Сўнгги уч куннинг ўзида пахта теримидан 642 минг сўм даромад қилдим. Буни оиламиз учун яхшигина даромад деб ҳисоблайман, - дейди “Кўл-Элаш” маҳалласидан қатнашаётган Оминахон Мадрахимова. - Мана бугун ҳам тушлик вақтига қадар 120 килограмм пахта тердим. Шу кетишда, далада пахта қолмагунча ўзим ихтиёр этган ҳалол меҳнатим билан анча-мунча маблағ ишлаб оламан-ов.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туманнинг Охта Тагоб қишлоғида жойлашган “Уста Отақўзи” фермер хўжалигида теримда қатнашаётган ҳашарчилар учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Теримчилар етарли даражада тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар билан таъминланган. Тушликка эса иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Бунга ишчи гуруҳ вакиллари тажрибали фермер Собиржон Тўйчиев билан суҳбатлашгандан ташқари, ўзлари ҳам гувоҳ бўлишди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хўжалик даласидаги Адибахон Неъматжонова, Назоратхон Маматқулова, Шахнозахон Эсонқулова, Гулхаё Хамрақулова, Махмудахон Тўйчиева каби теримчилар билан яқиндан самимий суҳбатда бўлинди.  

- Теримда 4 нафар оила аъзоларимиз билан иштирок этмоқдамиз дейди, - Адибахон Неъматжонова. - 12 кун давомида 5 миллион 700 минг сўм даромад олдик. Рўзғоримизни янада бут қилиб олиш учун, яхшигина имконият-ку бу. Шижоатимизни сўндирмай, теримни охиригача иштирок этиб, бу жамғармамизни янада кўпайтирмоқчимиз.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги “Озодбек Рашидбек Файзи”, “Маслаҳат Азиз”,  “Абулборий Зиёдахон”, “Сохибжон Улуғбек Қодиров”, “Турдали хожи ўғли”, “Мухиддин Хасанбой Шамс”, “Ўткир Рашид Зиё”, “Тўҳтасин Бойбува”, “Анвар Икром Конизар”, “Эгамназар Ўғилой Яйпан”, “Назиржон Улкан Хирмони” каби ўндан ортиқ фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, у ердаги вазиятни ўрганишди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги фермер хўжаликлари пахта далаларида теримчилар билан ўтказилган дилдан суҳбатлар чоғида уларга эсдалик совғаларини ҳам топширдилар.

Мухтасар қилиб айтганда, ишчи гуруҳ вакиллари туман пахтазорларида ким билан суҳбатлашмасин уларнинг кайфияти чоғ, теримда мажбурий меҳнатдан буткул холи, кўнгил амри билан иштирок этаётганлигига гувоҳ бўлишгани, муболаға эмас.

- Дарҳақиқат, сўнги йилларда кўплаб соҳалардаги янгиланишлар, ўзгаришлар каби, бу соҳада ҳам вазият кескин ўзгарди. Солиштирадиган бўлсак, осмон билан ерча фарқ бор! Бугун пахта йиғим-терими пайтида мактаблар ёпилмайди, талабалар ўқиши тўхтамайди. Корхона ва ташкилотлар, давлат идоралари ходимлари – барчаси ўз ўринларида. Бундай натижага ўз-ўзидан осонликча эришилгани йўқ, - дейди Республика ишчи гуруҳ вакилларига ҳамроҳлик қилган, вилоят ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов тумандаги масъул раҳбарлар билан суҳбатда. - Ана энди сизу-бизнинг асосий вазифаларимиздан бири, халқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофига сазовор бўлган шу натижани бардавомлигини таъминлаш. Мавсумда фуқароларни мажбуран пахта далаларига олиб чиқиш ҳолатларининг буткул олдини олишда масъул ташкилотларга яқиндан кўмаклашишдир.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташриф якунида ишчи гуруҳ раҳбари Маҳмуджон Парпиев туманда ташкил этилган “Саховат 2020” пахтачилик кооперациясида бўлиб, унинг фаолияти, хусусан кооперация ва фермер хўжаликлари ўртасида тартибга солинган муносабатлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида яқиндан танишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Республика ишчи гуруҳининг туманда 2020 йил учун пахта ҳосилини йиғиб олиш жараёнларининг бориши юзасидан ўрганишлари, пахтазорларда бевосита теримчилар билан суҳбатлари давомида, улар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан ҳеч қандай муаммолар йўқлиги аниқланиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмади.

Бу эса, юқорида таъкидлаганимиздек, Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасидаги оқилона ислоҳотларнинг яққол самарасидир.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати