Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яна бир тиббиёт муассасаси инфратузилмасига эътибор
2020-09-21 19:28:33 159
Пандемия шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятинининг самарадорлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ана шундай муассасаларнинг мавжуд инфратузилмасини янада яхшилаш, бу ерга ташриф буюрувчи аҳолига қулайлик яратиш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон тумани марказидан 17 чақирим узоқликдаги Ўқчи қишлоғида жойлашган 74-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 18 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.
Туман ҳокимлиги томонидан тумандаги тиббиёт муассасаларининг мавжуд инфратузилмасининг ҳолати, мазкур муассаларда аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш давомида айнан шу ҚОП нинг ҳам ҳовлиси сатҳини таъмирлаш зарурлиги аниқланган эди.
Шу мақсадда, куни-кеча ҳокимлик ташаббуси билан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҚОП ҳовлисининг 190 кв.метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.
Аввалроқ, туман тез тиббий ёрдам бўлими ва бошқа бир қатор ҚОПларда ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати