Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Турон" клуби қошидаги футбол академиясига Қўқон шаҳридаги "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари жалб этилди

×

 2020-09-18 17:47:25    77

PDF yuklash
Chop etish


Яйпаннинг "Турон" клуби қошида футбол академияси ташкил этилаётганлиги ёшлар ўртасида мазкур спорт турини оммавийлигини янада оширишга хизмат қилади, албатта. Клубда амалга оширилаётган эзгу ишларнинг самарали натижаларидан бири сифатида шуни айтиш мумкинки, эндиликда "Турон" футбол клуби академиясида Қўқон шаҳридаги "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари ҳам таҳсил олиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ҳақда футбол клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни кунларда ушбу масканда Мирсаид Миралиев мураббийлигида футбол машғулотлари бошлаб юборилди. Мазкур ёш футболчиларни янада руҳлантириш мақсадида бугун жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов, таниқли футболчилар Акмал Ортиқов, Жавоҳир Соҳибов, Шукурали Пўлатов ва клубимизнинг бир қатор ходимлари ушбу "Меҳрибонлик уйи"га ташриф буюрдилар. Учрашув давомида клубимиз хомийлари томонидан тақдим этилган кўплаб спорт анжомлари ва либослари ёш футболчиларга совға сифатида тақдим этилди.

"Турон" футбол клуби келажакда ушбу маскандан халқаро майдонда Ватанимиз байроғини янада юксакларга олиб чиқадиган маҳоратли футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдиради", дейилади футбол клуб матбуот хизмати хабарида.