Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚАНЧА НАҚД ВАЛЮТАНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАМАСДАН ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ МУМКИН

×

 2020-09-18 17:03:53    162

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2020 йил 1 сентябрдан кучга кирган мазкур ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 70 млн. сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистонга олиб киришда ва мамлакатдан олиб чиқиб кетишда мажбурий ёзма декларациялаш тартиби бекор қилинди.

Кўрсатилган сумма доирасидаги нақд валюта маблағларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин бўлади. Ушбу суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш чоғида жами сумма ёзма равишда декларацияланади хамда божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 млн. сўмга тенг  ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари хам декларация қилиниши мумкин.

2020 йил 1 сентябрга қадар жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган 2000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча миқдордаги нақд хорижий валюта декларацияланиши лозим эди.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси биноан, жисмоний шахсларга божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда нақд валюта маблағларини чекланмаган миқдорда олиб киришга, эквивалентда 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида олиб чиқиб кетишга рухсат берилган. Фақат қуйидаги шахслар кўрсатилган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини республика ташқарисига олиб чиқиб кетишлари мумкин:

∙ резидентлар – хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

∙ норезидентлар – республикага кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Эквиваленти 100 млн. сўмдан ортиқ бўлган нақд валюта маблағларини олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган хужжатни бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун  асос бўладиган хужжатлардан бир маротаба фойдаланишга йўл қўйилади ва ушбу хужжатлар келгусида нақд валюта маблағларини такроран олиб чиқиб кетиш учун асос ҳисобланмайди.

Мирзохиджон ЭРГАШЕВ

“Фарғона аэропорти” чегара божхона пости

катта инспектори