Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ”ликларнинг кўнгли обод бўлди

×

 2020-09-16 17:13:05    96

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан.

Юртбошимизнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қув-ватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эҳтиёжманд оилалар қалбига қувонч, шукроналик туйғуларини олиб кирди.

“Обод қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож 11 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун  бир марталик моддий маблағлар нақд  пул кўринишида тақдим этилди.

Шунингдек ҳудуддаги яна 8 та оиладаги боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болалари учун ажратилган моддий ёрдам пуллари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилиб, АТ “Халқ банки” масъуллари томонидан шу кунгача ўз эгаларига етказиб берилган эди.

Холидахон Қорабоеванинг турмуш ўртоғи шу йил вафот этган. Боқувчисини йўқотган, “темир дафтарга” киритилган оилада 2 нафар вояга етмаган фарзанд камол топмоқда. Президентимиз қарорига кўра, уларнинг ҳар иккисига 500 минг сўмдан пул маблағлари берилди. “Кўрсатилаётган бундай меҳр ва  ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз”, дейди Холидахон опа тўлқинланиб.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати