Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори ижроси амалда: моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда

×

 2020-09-16 17:03:30    110

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси даврида Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш билан биргаликда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

        Бу борада ўтган давр мобайнида Президентимиз томонидан қабул қилинган қатор қарор ва фармонлар ана шундай оилалар қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

        Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли қарори ҳам ана шундай оилаларга эътибор ва ғамхўрликнинг навбатдаги намунаси бўлди десак муболаға бўлмайди.

        Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ҳалқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида уч тоифа аҳолининг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилиши белгиланган.

       Бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган мазкур аҳоли қатлами қуйидагилар:

·        моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

·        боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

·        ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Туманимизнинг барча ҳудудларда сектор раҳбарлари бошчилигида, уларга хамроҳлик қилаётган туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, АТ "Халқ банки" Ўзбекистон филиали ва молия бўли каби муассасалар вакиллари иштирокида ана шу бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда.

        Хусусан, кеча 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қ.Джураев бошчилигида ҳудуддан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида сектор ҳудудидаги “Қўрғонча” “Нурсух”, “Зиё Нурсух” ва “Катта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 (беш юз) минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

        3-секторга қарашли Абдурахмон Жомий номли, “Давлатботир”, “Даштчўлпон”, “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида моддий ёрдам пулларини қабул қилиб олган ота-оналар бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдириб, юртга тинчлик, ҳалқимизга соғлик-омонлик сўраб қўлларини дуога очишди.

        4-сектор ҳудудидаги “Бозор Яйпан” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига топширилиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини, туман Кенгаши депутатлари ва жамоатчилик вакилларининг иштироки ҳар томонлама холислик ва шаффофликни таъминлади.

         Президент қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманнинг қолган секторларида ҳам ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати