Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

×

 2020-09-15 21:40:04    70

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада тумандаги 24 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 222 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсиз ёшлар, кам таъминланган оилалар, харбий хизматдан қайтганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, муқаддам судланганлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳисобланган жами 80 нафари фуқаролар иштирок этди.

Улардан 49 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Йўлланма берилган ишсиз фуқаролардан 19 нафари доимий иш ўринларига эга бўлдилар.

Шунингдек, тумандаги вақтинча ишсиз бўлган, темир дафтар рўйхатига киритилган 11 нафар фуқаролар туман Ободонлаштириш бошқармасига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланди.


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати