Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўқитувчилардан оммавий тест олинмоқда

×

 2020-09-12 21:19:13    194

PDF yuklash
Chop etish


Умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати. 

Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади. 

Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида  “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди. 

Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра,  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди. 

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароиритида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Эслатиб ўтиш жоиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.