Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги сессия иши янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати масаласига бағишланди

×

 2020-09-12 21:13:49    169

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 11 сентябрь куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев очди ва олиб борди.

Сессияда тумандан сайланган вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, тиббиёт бирлашмаси ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокорлари, умумтаълим мактаблари директорлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, сессия ишида Фарғона вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Исмоилов қатнашди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, таълим муассасаларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураевнинг ахбороти тингланди.

– Давлатимиз раҳбари раислигида шу йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилганлигидан хабарингиз бор, - дейди туман ҳокими ўз маърузасида. – Айнан шу видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди. Шу мақсадда, туманимиздаги умумтаълим мактабларида “Пандемия шароитида 2020/2021 ўқув йилида анъанавий таълим жараёнларини ташкил этиш” мавзуида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди. Ҳар бир секторларда ишчи гуруҳлар тузилиб, белгиланган талаблар асосида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, пирометр, антисептик каби белгиланган зарурий воситалар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди. Бугунги сессия ишимизда сектор раҳбарлари, халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорларининг таълим муассасаларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиб, мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорни қабул қилишимиз зарур.

Сессия ишида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жахонгир Қўчқоровларнинг ахбороти тингланди.

Ўз навбатида, кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Нафисахон Нишонова, тиббиёт бирлашмаси бош врачи Обиджон Тусматов, туман СЭОМ бош врачи Акмалжон Сулаймоновларнинг ҳам ахбороти тингланди.

Сессия ишида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мадаминжон Исмоилов ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Музокараларда иштирок этган туман Кенгаши депутатлари кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Сессия якунида Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати