Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Диққат эълон!!!
2020-09-07 21:40:24 175
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ 2-БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникуми сизга шундай имкониятни тақдим этади!
Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникуми 2020-2021 ўқув йилида қуйидаги мутахассисликлар бўйича 11-синф, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларини ҳамда касб-мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган БАРЧА фуқароларни (ёши чегараланмаган) давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кундузги, сиртқи ва кечки бўлимга ўқишга қабул қилади:
✔️Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
✔️Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари
✔️Компьютер инжиниринг
✔️Автомобиль транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
✔️Технологик машиналар ва жихозлар (тармоқлар бўйича)
✔️Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервис техник технолог
✔️Қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси
Барча йўналишлар бўйича ўқиш муддати: 2 йил
Турар жойга муҳтож ўқувчилар барча қулайликларга эга ётоқхона билан таъминланадилар. (100 ўринли ётоқхона мавжуд) Техникумни мувафаққиятли тамомлаган ўқувчилар Олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига тест синовларисиз фақатгина суҳбат асосида кириб, 2-курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
Техникумга хужжат топшириш учун www.texnikum.edu.uz электрон платформаси оркали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.
Қабул 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача давом этади.
Мурожаат учун телефонлар: +998916841735
Манзил: Ўзбекистон тумани Кўл-Элаш қишлоғи 1-уй (Собиқ Ўзбекистон Саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи)
✍️ Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникуми маъмурияти