Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Амалий кўргазмали семинар - пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этишга бағишланди
2020-09-04 21:28:34 183
Республика Махсус комиссияси қарорига кўра ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар Кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилди.
Шунга кўра, пандемия шароитида мактаблар фаолияти ва таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабида амалий семинар ташкил этилди.
Унда тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, халқ таълими бўлими мутасаддилари, тиббиёт ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассис-шифокорлари қатнашди.
Шунингдек, амалий семинарда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳам иштирок этди.
Семинар давомида мактабга киришдан бошлаб, ўқувчиларнинг сафланиши, тиббий назоратдан ўтиши, синф хоналарда жойлашиши бўйича жараён қандай ташкил этилиши лозимлиги амалий машғулотлар асосида кўрсатиб берилди.
Ўқувчиларни алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа таъминланган ҳолда, тана ҳароратини ўлчаб мактабга киритилиши, бошланғич синф ўқувчиларини синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси олдида кутиб олиниши, синф тизимида олиб бориладиган дарслар, қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун зарурий имкониятлар, дарслар оралиғидаги танаффусларда қўнғироқлар чалинмаслиги, синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилиши каби барча тартиблар амалий намуна сифатида устоз ва ходимларга намойиш этилди.
Шунингдек ходимлар ва ўқитувчиларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш масалалари семинарда тилга олинди.
Тадбир давомида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ўқув муассасасининг моддий-техник базаси, синф хоналари ҳолати, дарсликлар ва ўқув адабиётлари таъминотидан тортиб, санитария-гигиеник аҳволи билан ҳам қизиқди. Нафақат мазкур билим даргоҳи, балки тумандаги барча мактабларда ана шундай намунали иш ташкил этиш баробарида, ҳам дарсларни давом эттириш, ҳам болалар саломатлигини асраш юзасидан соҳа вакиллари билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон тумани туман ҳокимлиги Ахборот хизмати