Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Электр энергияси сифати янада яхшиланмоқда
2020-09-03 23:00:22 226
Электр энергияси истеъмолчиларини янада сифатли энергия билан таъминлаш вазифаси ўзининг долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига қарашли “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида соҳага оид ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан ҳудуддаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, мавжуд 864-сонли трансформатор пункти юкини енгиллатиш учун қўшимча қуввати 100 кВА бўлган икки дона трансформатор ўрнатилди.
Шунингдек 74 дона СВ 110-3,5 русумдаги ва 82 дона СВ 95-2,0 русумидаги темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси энергетиклари томонидан ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати