Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

×

 2020-08-31 13:03:57    208

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, болаларни мактабгача таълим масканларига қамраб олишда нафақат давлат, балки нодавлат таълим муассасаларининг ҳиссаси сезиларли ортмоқда.

2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш борасида белгиланган чоралар асосида Ўзбекистон туманида ҳам муайян амалий ишлар бажарилмоқда.

Энг азиз, энг улуғ айём – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Яйпан шаҳар Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир янги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Исроилжон Турсунов, туман мактабгача таълим бўлими мудираси Хафизахон Қўзиева, жамоатчилик вакиллари ва мактабгача таълим соҳаси раҳбар ходимлари иштирок этди.

Тадбиркор Исмоилжон Ғаниев ташаббуси билан 50 ўринга мўлжалланган “Муслима” номли мазкур муассасанинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолиси, айниқса ота-оналар ва жажжи кичкинтойлар учун ўзига хос байрам совғаси бўлди. 

Тадбирга йиғилганлар давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ушбу йўналишда яратилаётган имконият ва қулайликлар хусусида тўхталиб ўтди.

– Туманимизда жорий йилнинг август ойи ҳолатига кўра мактабгача таълим ташкилотлари 130 тага етказилиб, уларга 11250 нафар бола қамраб олинди, – дейди Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хафизахон Қўзиева. – Бугунги кунда 3 та хусусий, 1 та давлат хусусий-шериклик ҳамда 67 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Йил сўнгигача яна 3 та давлат мактабгача таълим муассасаси ҳамда 13 та оилавий боғча очилиши ҳисобига, қўшимча 750 нафар бола қамраб олинади. Жами қамров қамров кўрсаткичлари 59 фоиздан 64 фоизга оширилади.

Шунингдек, байрам муносабати билан соҳа ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўтган ўқув йили ва пандемия даврида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ тизим ходимлари тақдирланди.

“Сен - қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган онлай кўрик- танлов ғолибларига эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилган бўлса, тизимда кўп йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фидоий ходимларга Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармасининг қимматбаҳо совғалари етказилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати