Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Улуғ тўйга муносиб тўёнадир, равон йўллар
2020-08-30 18:29:50 182
Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Зеро, қаерда бундай ишлар кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради.
“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида қаршиланаётган Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида йўл қурувчиларимиз ҳам ўзларининг муносиб туҳфаларини тақдим этишмоқда.
Туман маҳалллий бюджети ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шу кеча-кундузда:
-Қулибек МФЙ Конизар кўчасида 1600 кв.м,
-Кичик Оқмачит МФЙ Зиёкор кўчасида 2000 кв.м,
-Яйпан гузар МФЙ А.Яссавий кўчасида 1600 кв.м,
- Элчи МФЙ Боғ кўчасида 1600 кв.м;
- Оқтепа МФЙ Қўшчинор кўчасида 1400 кв.м (маҳалла аҳлининг ўз ташаббуси ва ҳомийлик ёрдамлари билан қўшимча яна 400 кв.м) асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.
- Кўчаларимизнинг бундай файзли кўринишга эга бўлиши билан ҳам кўп йиллик орзуимиз ушалди, ҳам байрамга муносиб туҳфа бўлди дейди, - маҳалла аҳли хурсандчилигини изҳор этиб.
Халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишдек бундай бунёдкорлик ишларида туманимиздаги “Қўқон йўл таъмир” МЖЧ йўл қурувчилари жавлон уриб хизмат қилишмоқда.
Аввалроқ, яна бир қатор маҳаллалардаги ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилгани ҳақида хам хабар берган эдик.
Бу каби, йўлларни ободонлаштириш ва асфальтлаштириш ишлари туманимиз ҳудудларида қизғин давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати