Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Энг азиз айём арафасида эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинмоқда

×

 2020-08-30 18:28:19    74

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда мамлакатимизда истиқлол айёми шукуҳи кезмоқда. 

Байрамларда кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга хурсандчилик ҳадя этиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради.

Хусусан, Ўзбекистон туманида байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган ва туман ҳокимлигига мурожаат қилган ана шундай оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, куни-кеча “Соғлом авлод” жамғармаси туман таянч пункти ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари иштирокида уларнинг хонадонларида бўлиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. 


Оила аъзоларига кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари топширилди.  

Хеч шубҳасиз, бундай эътибор ва ғамхўрлик байрамни оила даврасида нишонлаётган хонадонларга янада файзи-тароват, одамлар қалбига илиқлик олиб киради.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати