Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-08-30 00:04:27 148
2020 йил 29 август куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унга Кенгаш раиси, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев раислик қилди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига тумандан сайланган депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга дахлдор корхона ва ташкилотлар вакиллари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Туман Кенгашининг бугунги сессияси асосан, шу йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг 24 августдаги топшириқ хатлари ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар таҳлилига бағишланди.
Кун тартибидаги масала - “Ўзбекистон тумани сектор раҳбарларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва ҳорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаёган ишлари тўғрисида” дастлаб, туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг 4 та секторда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.
Сессия ишида шунингдек, 2-сектордан, туман прокурори ўринбосари Истеъдоджон Мадмусаев, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, 4-сектордан, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Хайрулло Алижоновнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Шахобиддин Мирзаакбаров ҳамда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси” раиси Махмудахон Камоловалар музокара учун сўзга чиқиб, ўзлари раҳбарлик қилаётган соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Сессия иштирокчилари сектор раҳбарлари ва музокарада иштирок этган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.
Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.
Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати