Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг Расмий билдириши
2020-08-26 11:09:27 202
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Файзулло Султонов ўз аккаунтида “Ўзбекистон тумани ҳокимлигига, Ўзбекистон туманида Халқ қабулхонаси бор(ми?)” сарлавҳаси билан пост жойлаган.
Ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўз постида Яйпан шаҳар А.Навоий массивида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида аҳолининг маиший чиқиндиларни ташлаш учун махсус чиқинди қутилари билан боғлиқ вазият хусусида баён этган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳудуд Ўзбекистон тумани Ички бошлиғи бошлиғи раҳбарлигидаги 3-секторга қарашли бўлиб, сектор ҳудудидаги 19 та маҳалла фуқаролар йиғинида 67 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Сектор маркази Яккатут қишлоғида жойлашган.
Мурожаатнинг ижобий ечимини хал этиш чоралари шу куннинг ўзида кўрилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилди.
Ҳудуддаги маиший чиқиндилар “Тоза Худуд” ДУК Ўзбекистон туман филиали томонидан олиб чиқиб кетилиб, турар жойда истиқомат қилувчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, тегишли тартибда 2 та махсус чиқинди қутиси ўрнатилди.
Шу ўринда, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлаётган ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини билдириб ўтади. Ҳокимлик томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича аниқ ва муайян ишлар келгусида ҳам давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати