Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-08-24 21:00:46 229
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Навбахор МФЙга қарашли Ғалча қишлоғидаги суғориладиган пахта, ғалла экинлари экиладиган ерлар гўёки хоким ва фермер билан келишилган холда сотилаётгани, аҳоли эса бундан норози бўлиб буни кимдир текширишини хохлаётгани хақида”ги хабар тарқалган. Хабар эгаси ўз постида “Аҳолини айтишича Фарғона вилояти кадастр бошқармаси ва прокуратура ҳам бу воқеалардан хабари бор. Йўлниям сотишиб, кадастр қилишяпти деган гаплар бўлди” дея иддао қилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими тақдим этган маълумотга (бўлимнинг расмий маълумоти ҳокимликда мавжуд) кўра қуйидагиларни маълум қилади.
Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан тумандаги Муқумий ММТП худудида фаолият юритаётган “Оқ Олтин замин барака” номли пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ва Навбахор МФЙ Навбахор собиқ (Ғалча) қишлоғидаги дехқон хўжаликлари ер майдонларида хавфни таҳлил қилиш юзасидан ўтказилган мониторинг давомида қуйидагилар аниқланган.
Муқумий ММТП худуди 1-участкасида фаолият олиб бораётган “Оқ Олтин замин барака” номли пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигини 48-контуридаги ер майдонига фуқаролар томонидан ноқонуний чиқиб олганлиги аниқланган. Ушбу ер майдонида фуқаролардан ноқонуний чиқиб олган ер майдонига тегишли хужжатлар сўралганда Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2011 йил 22 августдаги 532-сонли қарори билан Мадрахимов Бакиржонга ичимлик суви тик қудуғини лойиҳалаш ва бурғулаш учун 0.05 га ер майдони ва 1989 йил 6 сентябрдаги Мингтут қишлоқ советинининг 35/9-сонли қарори билан 0.10 га ер майдони уй-жой учун ҳамда 1993 йил 22 ноябр 26/4-сонли Муқумий номли жамоа хўжалиги бошқарувининг йиғилиш қарори билан 0.12 га ер майдони томорқа учун ажратиб берилганлиги тўғрисидаги хужжатларни мархум Мадрахимов Бакиржоннинг қариндошлари тақдим этган.
Шунингдек, мазкур контурдан фойдаланаётган фуқаролар Х.С, М.А, А.И. лар томонидан хеч қандай хужжат тақдим этилмаган. Шу сабабли, “Оқ Олтин замин барака” фермер хўжалиги раҳбарига фуқаролар ноқонуний чиқиб олган ер майдонларини фермер хўжалигига қайтариш хақида огохлантириш хатлари берилган.
“Оқ Олтин замин барака” фермер хўжалиги раҳбарининг 09.06.2018 йилдаги аризасини ўрганиш мобайнида, Навбахор МФЙ Навбахор қишлоғида жойлашган фуқароларга дехқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 40-контуридаги ер майдонида ҳам фуқаролар томонидан ноқонуний уй-жойлар қуриб олинганлиги аниқланган бўлиб, аниқланган қонунбузилиш юзасидан туман ҳокимлиги ва туман прокуратурасига тақдимномалар киритилган.
Киритилган тақдимномалар юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув харакатлари давомида аниқланган жиддий қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Туман ҳокимлиги томонидан Фуқаролик Кодексининг 212-моддаси тартибида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларни мажбурий тартибда буздириш юзасидан фуқаролик судига киритилган даъво аризалар қаноатлантириб, ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ҳамда ижро қилишлик учун МИБ туман бўлимига юборилган.
Шундан келиб чиқиб, хабарда келтирилган гўёки туман ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари ўртасида келишилган ҳолда экин ерларини сотилаётгани ҳақидаги ёки бошқа маълумотлар мутлақо асосга эмаслигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати