Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла экиш бошланди

×

 2020-08-23 00:52:08    99

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил ғалладан улкан хирмон кўтарган Ўзбекистон тумани деҳқонлари келгуси йил мўл ҳосили учун ҳам эзгу ниятда кузги буғдой экиш ишларини бошлаб юборди.

Ўзбекистон тумани миришкорлари жорий йилда келгуси йил ҳосили учун 5 минг 960 гектар майдоннинг 1 минг 491 гектарига очиқ далада, 4 минг 469 гектарига ғўза қатор ораларида буғдой экишни режалаштирган.

Шу муносабат билан тумандаги "Жўрахон Бузрукова" фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар ўтказилди.

Вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги мутахассислари, туман сектор раҳбарлари, фермерлар, уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар иштирок этган тадбирда ерни экишга тайёрлаш, уруғ сепиш, суғориш ва озиқлантириш ишларининг меъёрида амалга оширилиши ўсимликни қишнинг совуғига тайёрлаш ва баҳорда текис ниҳол олишнинг муҳим омили экани таъкидланди.

Экиш ишларини уюшқоқлик билан олиб бориш ниятида тузилган 10 та отрядга жами 304 та техника бириктирилган. Шундан ер тайёрлаш учун 253 та техникалар, 24 та юқори унумли ҳайдов тракторлари ва бошқа техникалардан экиш ишларида фойдаланилади.

Бу муҳим тадбирни ҳам сифатли амалга ошириб, келгуси йил ҳосилига замин тайёрлашда толманглар азиз ва миришкор бободеҳқонлар, деймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати