Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Масала бир кунда ҳал этилди
2020-08-22 23:38:34 149
Бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қ.Джураевнинг “Бекобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказгани ва унда фуқаролар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммоларни ҳал этиш ижрога қаратилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ана шундай муаммолардан бири, “Бахт” кўчасидаги носоз ҳолатга келиб, бир неча кундан бери сув сизаётган қувурни таъмирлашда ҳам амалий ёрдам сўралган эди.
Туман ҳокими маҳалла аҳли ва тегишли мутахассислар билан масалани жойида ўргангани ҳақида ҳам аввал маълум қилган эдик.
“Сувоқава” ДУК туман филиали раҳбари М. Мирзарахимовнинг бизга хабар беришича мазкур муаммо бугуноқ бартараф этилиб, қувур соз ҳолатга келтирилди.
Балки, кимларгадир арзимас ходисадек туюлиши мумкин бўлган мазкур ечим орқали, битта кўчада истиқомат қиладиган 270 нафарга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
Хақиқатда, жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати