Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабулда кўтарилган масалалар жойига чиқиб ўрганилди
2020-08-22 23:30:53 171
1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қ.Джураевнинг “Бекобод” маҳалласидаги бугунги сайёр қабулида фуқаролар томонидан бир қатор масалалар ўртага ташланди.
Хусусан, маҳалладаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, носоз сув қувурларини таъмирлаш борасидаги мурожаатлар сектор раҳбари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.
Маҳалладаги “Бахт” кўчаси ҳудудидан ўтган ичимлик суви қувурида носозлик пайдо бўлган. Маҳалладаги мавжуд сув насоси ҳам баъзида қизиб кетиши натижасида сув таъминотида муаммолар вужудга келаётган эди.
Мавжуд вазият “Сувоқава” ДУК туман филиали раҳбари ва мутахассислари иштирокида ўрганилиб, муаммони тез муддатда ижобий ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар белгиланди, соҳа мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Маҳалла аҳли билан бўлган суҳбат жараёнида худудни ободонлаштириш, аҳолига хар томонлама қулайликлар яратиш масалалари ҳам туман ҳокимининг диққат марказида бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати