Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд-тергов фаолиятидаги шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилди

×

 2020-08-20 12:53:28    244

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар изчил амалга оширилмоқда.

Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинмоқда.

Жорий йилнинг 10 август куни Президентимиз имзолаган “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштириш ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилишкафолатларини кучайтириш мақсадида қабул қилингани билан янада аҳамиятлидир.

Зеро фармонга мувофик:

- шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

- шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиққилмишлар содир этилишининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш кўзда тутилмоқда. Энг муҳими, бундай қилмишлар учун жавобгарлик кучайтирилади.

Жумладан, айни ҳужжат билан:

- жиноят ишларини тергов қилиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш;

- ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оидқилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш;

- шахсга эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар, ярашув институти доирасига тушадиган Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилиш;

- судланувчининг жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги асоси билан оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда жиноятни ҳақиқатда содир этган шахсни аниқлаш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун жиноят ишини прокуроргаюбориш тартибини ўрнатиш белгиланди. Мухтасар айтганда, ушбу ҳужжат жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш орқали жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга ва энг муҳими, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

О.Мирсадиков 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси