Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида карантин юмшатилгани, аммо масъулият янада ошгани таъкидланди
2020-08-19 21:35:15 166
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман кенгаши депутатлари, тумандан сайланган халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, таклиф этилган ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Сиддиқова Энахон Абдурахимовна иштирок этди.
Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев олиб борди.
Кун тартиби ва регламент тасдиқлангандан сўнг, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев коронавирус пандемияси ҳамда унинг тарқалиши олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб, сўзни сессияда иштирок этаётган Сенат аъзоси Энахон Сиддиқовага берди.
Сенатор Энахон Сиддиқова ўз сўзида Президентимиз томонидан пандемия даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимиз барқарорлигини сақлаш борасида амалга ошираётган ишлари ва бу борада белгиланган чора-тадбирларга алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг сессия кун тартибидан асосий масала - туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатилиб бориши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидалари асосида яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Обиджон Тусматов маъруза қилиб, бу борада туман аҳолисига мурожаатини баён этди.
Шунингдек, сессия ишида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Акмалжон Сулаймоновнинг ҳам кун тартибидаги масала юзасидан маърузаси, зарурий тавсия ва таклифлари тингланди.
Сессияда карантин чораларининг юмшатилиши депутатлар, масъул раҳбарлар, туман фаоллари ва фуқароларга масъулият юклатилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати