Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пухта ҳозирлик – мўл ҳосил гарови

×

 2020-08-17 12:56:10    148

PDF yuklash
Chop etish


Куни-кеча тумандаги “Қайнар булоқ” масканида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида бажарилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Умаров ва вилоят прокурори ўринбосари Ф.Исмоиловлар иштирок этдилар.

Кўргазмали семинар давомида маълум қилинишича, тумандаги 141 та фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йил ҳосили учун 4 минг 650 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, ҳудуд иқлимига мос ва эртапишар “С-6290”, “Наманган-77” ва янги  истиқболли навли ғўза ниҳолларини парваришлади. Пандемия сабабли карантин тартиби жорий этилган бу йилги шароитда миришкорлар унинг қоидаларига қатьий риоя этган ҳолда барча агротехник тадбирларни сифатли амалга оширди.

       Вақтида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, қайта ишлов берилди. Шарбат усулида суғориш йўлга қўйилди. Синовли йилда омилкорлик билан амалга оширилаётган ишлар мўл ҳосил тўплаш баробарида унинг эрта пишиб етилишида ҳам муҳим омил бўлмоқда.

         Жорий йилда туманимиз фермерлари юртимиз хирмонига 14 минг 750 тонна пахта сотиши белгиланган. Бироқ туманимизнинг миришкор пахтакорлари бу кўрсаткични 17 минг тоннадан ошириб бажаришни мақсад қилишган.

         Таъкидланишича, туманда пахта йиғим-теримига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Хусусан, кўп йиллардан буён кутилганидек самара бераётган отряд усули жорий йилги мавсумда ҳам татбиқ этилиб, якунда юқори натижадорликка эришиш мақсад қилинган. Бунинг учун туманда 100 та терим отряди шакллантирилди. Ҳар бир отряд раҳбарлигига кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга ва эл орасида обрў-эътиборли кишилар тайинланиб, уларга барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Шу билан бир қаторда, секторлар кесимида махсус ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, улар томонидан отрядларга мавсумий ишчиларни жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.

       Ҳар бир отряд 100  нафаргача теримчини ўзида жамлайди. Натижада, бу йилги мавсумда 10  минг нафар теримчи пахта йиғим-теримида қатнашиши кутилмоқда. Уларнинг 4 минг 200 нафари мавжуд фермер хўжаликлари аъзолари, 5 минг 800 нафари эса уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат.

Мавсумни сифатли ва уюшқоқлик билан ўтказишда, теримчиларга зарур шароит ва қулайликлар яратиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир отряд 200 тадан этак, қозон-ўчоқ, сув қайнатиш баклари ва бошқа маиший анжомлар билан тўлиқ таъминланган. Шунингдек, ҳар бир теримчига антисептик воситалар, тиббий ниқоб ва қўлқоплар, пахта териш учун фартуклар бепул берилади.

     Ҳашарчиларни дала майдонларига хавфсиз олиб бориш ва яна ўз яшаш манзилларига қайтариб келишлари учун 1000 та DAMAS автомашинаси жалб қилинган.

         Шунингдек, териб олинган ҳосилни хирмонларга бешикаст-беталофат етказиш учун 108 та трактор ва 175 та тиркама техник жиҳатдан соз ҳолатга келтирилди. Етарли миқдорда ёқилғи-мойлаш материаллари захираси яратилди.

         Семинарда илғор теримчиларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, мазмунли дам олиши, уларга тиббий, маиший, савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.

         Бир сўз билан айтганда, туманда пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, етиштирилган мўл ҳосилни ўз вақтида нест-нобуд қилмасдан териб олиш ва белгиланган режани вилоятда биринчилар қаторида ортиғи билан бажариш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.

        Иш бошидан барча хайрли амалларга Яратгандан мадад тилаб, Қуръон тиловат қилинди, жонлиқ сўйилиб, юртга тинчлик-омонлик, халқимизга фаровонлик ва етиштирилган ҳосилга қут-барака сўраб дуога қўл очилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати