Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚАЛБЛАРНИ МУНАВВАР ЭТГАН САҲОВАТ ВА ЭЪТИБОРНИНГ ЯНГИ НАМУНАСИ

×

 2020-08-12 22:44:44    65

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси даврида Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш билан биргаликда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ана шундай оилаларга яна бир бор саховат ва эътиборнинг янги намунаси бўлди десак янглишмаймиз.

Маълумки, фармонда пандемия даврида эҳтиёжманд аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати – “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 220 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон туманида рўйхатга олинган 1 минг 229 та хонадондаги 1 минг 617 та оилага (уларда 6 минг 407 нафар фуқаро яшайди) 1 млрд. 409 млн. 540 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилиши кўзда тутилган.

Аввал хабар берганимиздек, туманимизнинг барча ҳудудларда сектор раҳбарлари бошчилигида, уларга хамроҳлик қилаётган туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, банк ва молия каби муассасалар вакиллари иштирокида ана шу бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда.

Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги “Зиё Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида “темир дафтар”га киритилган 23 та оилада яшовчи 86 нафар фуқаро учун белгиланган тарзда 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари (жами 18 млн. 920 минг сўм) тарқатилди.

Жараёнда иштирок этган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев фуқаролар билан самимий суҳбатда бўлиб, Давлатимиз раҳбари ва хукуматимиз томонидан пандемия даврида фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

- Карантин давомида туманимиз раҳбарлари, маҳалла-кўй ҳолимиздан хабар олиб турди. Хар бир йўқловда юртбошимизни меҳрини хис қилиб турдик. Бугунги бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди. Бахтимизга, Президентимиз саломат бўлсин, - дейди 70 ёшни қаршилаётган Тохирахон она Маннонова тўлқинланиб.

1-cектор ҳудудидаги “Шўр қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “темир дафтар”га киритилган 17 та оилада яшовчи 78 нафар фуқаронинг ҳар бирига белгиланган 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.

- Бундан роса 31 йил муқаддам, бахтсиз ходиса туфайли автоҳалокатга учраганман. Ҳар уч ойда оёғимни даволатмасам, оғриқ қурғур тинч қўймайди. Оилада 6 нафар жонмиз. Мана, бугун ҳар биримиз учун 220 минг сўмдан, жами 1 млн 320 минг сўм юртбошимизнинг моддий ёрдамларини қабул қилдик. Шундай дамларда меҳрдан мосуво қилмаган давлатда яшаётганим учун, Яратганга минг шукр, - дейди Иброхимжон Хайитов.

Юқорида таъкидланганидек, хар бир худудларда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам маблағлари тарқатилиши жараёнларига туман Кенгаш депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинган. Бу эса, ҳар томонлама холислик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Туманда бир марталик ёрдам пули тарқатишни белгиланган муддат ичида тўла якунланлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати