Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда
2020-08-11 19:35:16 163
Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июль кунги ПФ-6038-сонли Фармони асосида туманимиздаги “Темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам тарқатилмоқда.
Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудидаги “Яйпан гузар” МФЙдаги 14 оила (50 нафар оила аъзолари билан) ана шундай рўйхатга киритилган бўлса, А.Жомий номли МФЙ да истиқомат қилувчи 22 та оила (81 нафар оила аъзолари билан)ларга моддий кўмаклар берилди.
Жараёнда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова Президент фармони мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга яна бир бор тушунча бериб ўтиб, юртбошимиз ва хукуматимиз томонидан пандемия даврида фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлади.
Моддий ёрдам олганлар бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдириб, юртга тинчлик, ҳалқимизга соғлик-омонлик сўраб қўлларини дуога очишмоқда.
Туманда мазкур фармон ижросини таъминлаш юзасидан ишлар қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати