Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-08-10 19:10:30    169

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида қонунсиз ер сотилмоқда” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. 

Хабарда келтирилган маълумотлар Фарғона вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан «E-IJRO AUKSION» орқали сотилиши белгиланган. 

Ўрганиш натижалари бўйича Фарғона вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тақдим этган маълумотга кўра, шу кунга қадар Ўзбекистон тумани ҳудудида 101 та бўш ер майдони аукционга киритилган бўлиб, шундан 6 та ер участкаси аукцион орқали сотилган. Хозирги кунда аукционда сотувда 37 та бўш ер майдонлари савдога чиқарилган.

Шундан келиб чиқиб, хабарда келтирилган маълумотлар ҳеч бир ҳуқуқий асос ва тасдиққа эга эмаслигини маълум қиламиз. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати