Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 1085 нафар кишига коронавирусга қарши бепул дори-дармон ва ҳимоя воситалари тарқатилди

×

 2020-08-07 11:29:58    59

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиздаги эҳтиёжманд оилаларга коронавирусга қарши дори-дармон ва ҳимоя воситалари тарқатилди.

        Мазкур махсус дори қутиларида бактерия ҳамда вирусларга қарши, иммунитетни кўтарувчи 21 турдаги дори воситалари, витаминлар, тиббий ниқоблар ва антисептик геллар жамланган.

         Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, Чернобил ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар, Афғон уруши иштирокчилари, якка-ёлғизлар, эҳтиёжманд оилаларга қиймати 350 минг сўм бўлган дори-дармонлар тўплами бепул етказиб берилди.

        Таъкидлаш жоизки, пандемия даврида туман аҳолисини етарли дори-дармон билан таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси омборида 180 турдаги 725 миллион сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар захираси яратилган.

        Шунингдек, бугунги кунда туманимизда фаолият олиб бораётган 11 та ижтимоий ва 41 та хусусий дорихонада инфекцияга қарши ва ижтимоий аҳамиятга эга 343 турдаги дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар мавжуд.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати