Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КАРАНТИН ДАВРИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ: МУАММО, ЕЧИМ ВА ИМКОНИЯТЛАР
2020-08-06 18:56:18 174
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли карантин чораларини ўрнатилиши аҳоли саломатлигини сақлаш, вирусли касалликни олдини олиш, уни жиловлаш билан бир қаторда иқтисодиётни ривожлантиришда, уни мунтазам фаолият олиб боришида, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва бошқа соҳаларда турли муаммоли вазиятларни келтириб чиқарди.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, карантин чораларини иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида бир қатор Президент Фармон, Қарорлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди.
Таъбир жоиз бўлса, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ушбу муаммоли вазиятда “Фуқароларимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак”.
Карантин чоралари ўрнатилган илк даврдан хозирги кунга қадар аҳолини, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзлар бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шу билан биргаликда, ишсиз бўлган фуқароларимизни жамоат ишларига жалб қилиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан маблағлар ажратилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш билан уларни муаяйн миқдорда даромад билан таъминлашнишини амалга ошириш кўзда тутилди.
Таъкидлаш жоизки, жамоат ишлари деганда аҳоли яшаш жойларини чиройли кўринишга келтириш учун деярли барча жойларда ободонлаштириш ишлари олиб бориш, мавжуд ариқларни тозалаш, кўча дарахтларини оқлаш, йўлакларни тартибга солишга уйда бўш ўтирган фуқароларни қилиш назарда тутилди.
Шунингдек, барча ҳудудларда инвестиция дастури асосида ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, бу билан яхши бир тизим бўлдики, иш берувчига ва иш изловчига имконият, тадбиркорларга эса рағбат пайдо бўлди. Яъни, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишларини олиб бораётган тадбиркор ишчиларни кўпайтириш орқали тез фурсатда объектни сифатли топширади. Жамоат фондидан эса қўшимча жалб қилинган маблағ эвазига ишчиларга иш ҳақларини қоплаб бериш кўзда тутилган.
Яна бир томони, инқирозга қарши курашиш ишчи гуруҳининг қарори билан карантин даврида жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларимизга иш ҳақларини ой давомида аванс ёки ойлик қилиб эмас, ҳар 5 кунда тўлаб бориш тартибини белгиланди.
Ҳудудларда, айнан қишлоқ жойларида деярли барча аҳоли хонадонлари ўз томорқасига эга. Карантин даврида аҳолининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар аниқланиб, махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия, ёрдам пуллари ажратиш орқали иссиқхоналар қуриб берилиши оилага муносиб даромад манбаи пайдо бўлишини билан бирга мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича бозорларимизга маҳсулот чиқарилиши таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида самарали ишларни амалга ошириш аввало уйда ўтирган аҳоли бандлигини таъминлаш, қолаверса оилани даромад манбаига эга бўлиши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини бўйича бозорларда махуслотларни етарли бўлиши учун имконият, шарт-шароит яратишдан иборатдир.
Карантин тадбирлари салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳудудларда кооперативлар ташкил этилишига ўз вақтида эътибор берилганлиги жойларда камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ ҳўжалигида фойдаланилмаётган лалми ерлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермоқда.
Жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳозирги кунда ишсиз, меҳнат муҳожирлиги билан шуғулланиб келган ҳамда камбағал оила аъзолари бирлаштирилган ҳолда ҳар бирига 20 сотихгача ер ажратилиши, ҳудуддаги етакчи тадбиркорлар томонидан бошқа кооператив аъзоларини бирлаштирган ҳолда ерга нима экиш ва етиштирилган маҳсулотларни бозорга сотиш борасида масалалари бўйича уларга ёрдам бериб, натижада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ўзида қўшимча маблағ пайдо бўлади.
Бундан ташқари аҳолини иш билан таъминлашда дала томорқаси учун субсидиялар ажратилиши, айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли ўзининг иқтисодий мустаҳкамлашда аҳамияти катта албатта.
Субсидия қайтариб берилмайдиган пул маблағи бўлиб, у кредит эмас, аксинча айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимизга ажратилган маблағдир.
Табиийки, аҳоли ўртасида кооперативларга аъзо бўлиш учун қайерга мурожаат қилиш керак каби савол туғилади. Бунда биринчи навбатда, фуқаролар маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиш лозим бўлади. Бунинг сабаби айни пайтда маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тегишли ваколатли ташкилотлар маҳалла раислари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришмоқда. Бундан кўзда тутилган мақсад маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзларининг ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари бандлиги ёки ишсизлигини аниқлаган ҳолда рўйҳат шакллантириши ҳамда ҳудуддаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ушбу фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиши керак.
Ўзбекистон туман Адлия бўлими