Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАЖБУРИЙ ИЖРО ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

×

 2020-08-06 18:46:47    68

PDF yuklash
Chop etish


Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармони қабул қилиниши мамлакатимизда ижро иши юритиш, суд-ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш, соҳа фаолиятини тубдан ислоҳ этилиши борасида муҳим вазифаларни белгилаб берди.

        Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 30 майда қабул қилинган ПҚ-3016 сонли “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорда Ўзбекистонда ижро иши юритиш борасида бутунлай янгича тузилма шакллантирилди ва шу билан бирга ижро иши юритиш соҳасида сезиларли ўзгаришлар белгиланди.

Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан бири сифатида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Демак бунда, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган давлат ижрочилари масъулияти, ўз вазифасига сидқидилдан, виждонан ёндошиши назарда тутилди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашда давлат ижрочисининг бир қатор мажбуриятлари сифатида ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, ижро ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ижро этилиши чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларига ёки уларнинг вакилларига ижро иши юритиш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш имкониятини бериш, тарафларнинг ижро иши юритиш борасидаги аризаларини ва илтимосномаларини кўриб чиқиши, шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтирган ҳолда тегишли қарорлар чиқариш, агар ўзи ижро иши юритиш жараёнидан манфаатдор бўлса ёки унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини ўзи рад этиши шарт.

Ўтган уч йил мобайнида ижро иши юритиш соҳасида сезиларли даража ўзгаришлар бўлганлигини кузатишимиз мумкин. Бундан энг аввало давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжатларини ижросини таъминлашда қонунда назарда тутилган муддатларга риоя этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат ва жамият манфаатларига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш, қонун устуворлиги ҳамда ижро ҳужжатлари ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлашга бўлган мажбуриятларини тўла-тўкис адо этаётганликларини кузатиш мумкин.

Ижро иши юритиш жараёнида бошқа ижро ҳужжатларига нисбатан ўзига хос жиҳатларга эга бўлган алимент ундириш боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш десак хато қилмаган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт бўлиб, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота ёки онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Қонунчиликка кўра, фуқаролар вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Бунда, алимент ундирувчи суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризага  ариза берилаётган суд номи, ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи, қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи, ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар, арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхатини киритган ҳолда тақдим этиши лозим. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилиб, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент тўлаши ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан унга ўтказиши шарт.

Шунингдек, алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Оила кодексига кўра, вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ёки бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади.

Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.

Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, алимент ундируви билан боғлиқ ҳолатларда 2018 йилнинг 9 январида қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун билан алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди. 

Киритилган ўзгартиришлар 2018 йилнинг 10 июлдан кучга кирган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олди.

Яъни, алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши, алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилиши (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин) мумкинлиги, ҳар бир бола учун энг кам алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланганлиги, алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкинлигини, алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланишида гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 млн 75 минг сўм) бўлмаслиги лозимлиги, агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.

Ўзбекистон туман Адлия бўлими