Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одил судлов самарадорлиги оширилади

×

 2020-08-06 18:31:15    160

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига кўра, жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб – умумюрисдикция судлари ташкил этилиши, туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилиб, вилоят судлари ташкил этилиши белгиланди.

Фармонда кўрсатилганидек, аввало вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларини ташкил этилиши белгиланди.

Ҳозирги кунда вилоят судларида 4 тадан 15 тагача судялар фаолият кўрсатиб, судьялар сони камлиги туфайли 20 мингдан ортиқ ишлар бир вилоятдан иккинчисига берилгани, бу эса фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлгани, шу сабабли янги ташкил этилаётган умумюрисдикция судларида 19 тадан 47 тагача судья ишлаши назарда тутилди.

Шунингдек, туман ва шаҳарлар миқёсида 199 та маъмурий судлар фаолияти тугатилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилиши, жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институтини жорий этилиши белгиланди.

Бундан буён, жиноят ишлари дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун судья ишни 7 сутка ичида айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини имзолаган прокурорга қайтариши керак бўлади.

Прокурорлар фаолияти ҳам халқаро стандартларга мослаштирилади, яъни бунда:

прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;

прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилди.

“Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилиб, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиши белгиланди. Бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиётига барҳам берилди.

Биргина 2019 йилнинг ўзида бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилгани ёки бекор қилингани “Бир суд – бир инстанция” тамойилининг жорий этилиши замон талаби эканидан далолат беради. Аввалроқ БМТнинг махсус маърузачиси Д.Гарсия-Сайян томонидан ҳам назорат инстанцияси мавжудлиги танқид қилинган эди.

2019 йил давомида иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари билан боғлиқ 3 мингга яқин, рақобатга оид эса 30 дан ортиқ ишлар кўрилгани, бу борада Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркибини тузилиши муҳим таркибий ўзгаришлардан бири бўлди.

Э.Хакимов 

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси