Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман тиббиёт бирлашмасига 60 та стационар-кўчма ва 11 та мобил телефонлари тақдим этилди
2020-08-05 12:50:30 157
Бугунги пандемия шароитида касалликка қарши курашишда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда, бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан туман тиббиёт бирлашмасига 60 та стационар-кўчма ва 11 та мобил телефон аппаратлари тақдим этилди.
Мазкур телефон аппаратлари тумандаги мавжуд 8 та ҚОП, 1 та ҚВП, кўп тармоқли марказий поликлиника ва тез тиббий ёрдам бўлими шахобчаларига ўрнатилади.
Бу орқали пандемия даврида туман аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлиги ҳамда ахборот ва маслаҳат жараёнлари сифатини янада ошириш кўзда тутилган.
- Туман тиббиёт муассасаларидаги шароитларни қайта-қайта ўрганиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ҳаракатларимиз келгусида ишларимизни тўғри йўлга солишда яхши самара беради, албатта – дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати