Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги тез тиббий ёрдам бўлими ва унинг шахобчаларида нима гаплар?
2020-08-04 21:54:16 256
Бугунги пандемия шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, тез тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим.
Шу мақсадда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, пандемия шароитида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ҳамда тиббиёт муассасаларининг бугунги кундаги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ижроси самарадорлигини ошириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг бугун тумандаги тез тиббий ёрдам марказига навбатдаги ташрифидан кўзланган мақсад ҳам асосан шу масалаларни қамраб олди.
Ҳокимлик ташаббуси ва амалий ёрдами билан билан сўнгги кунларда мазкур бўлимда ва унинг Шакаробод, Бегобод ва Шўрсув шахобчаларида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, марказий бўлим биносидаги мавжуд электр ва алоқа симларининг ҳолати янада яхшиланди. Бўлим ҳовлисининг мавжуд сатҳи таъмирланиб, 200 кв. метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
Шу каби қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиш, навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштиришдан ташқари, туман ҳокими бўлимдаги шифокор ва мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар, диспетчерлик хизмати, дори-дармон заҳираларининг ҳолатини яна бир бор ўрганди.
- Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслари ҳамда вилоят ҳокими топшириқлари ижросини таъминлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш масалалари бугунги кун тартибимиздан муҳим ўрин эгаллаб турибди, - дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев. – Зеро инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун.
Туман ҳокими бўлимда хизмат олиб бораётган саломатлигимиз посбонларининг шарафли хизматларида омадлар, қурувчиларга эса куч-қувват ва ғайрат-шижоатлар тилаб, навбатдаги тиббиёт муассасалари сари йўл олди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати