Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Саховат ва кўмак”: меҳр-оқибатга йўғрилган тадбирлар давом этмоқда
2020-08-03 22:54:18 153
Коронавирус пандемияси ва карантин даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда хайрия ёрдамларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон туманида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг хайрия маркази ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун, 3 август кунлари хайрия маркази орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 47 та оилаларга 11 хил турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар етказиб берилди.
Туманимизда коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш каби ҳам зарурий ва эзгу тадбирлар давом этмоқда.
Сиз эса азиз тумандошлар, карантин қоидаларига риоя қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни кўринмас балодан асранг!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати