Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжмандларга бройлер жўжалари тарқатилмоқда

×

 2020-08-03 22:50:19    119

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даврида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш куннинг энг долзарб масаласидир. 

Бу борада Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан тумандаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.


 


Бугун туман ҳокими бошчилигидаги 1-сектор ҳудудидаги 22 та ана шундай оилаларга 292 та бройлер жўжалари бепул тарқатилди. 

Жараёнларда иштирок этган тумандаги “Тараққиёт парранда” фермер хўжалиги мутахассислари жўжаларнинг парвариши ҳақида батафсил тушунча беришди. 

Эртадан туманнинг бошқа ҳудудларида, яъни қолган секторларда ҳам мазкур хайрли ишлар давом эттирилиб, туман бўйича муҳтож оилаларга жами 1000 та бройлер жўжаларини тарқатиш кўзда тутилган.

Туманда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Зеро, синовли кунларда ҳеч бир оила эътибордан четда эмас.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати