Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга кўмак ишлари давом этмоқда
2020-07-23 00:25:42 168
Юртимиздаги бугунги оғир ва синовли вазиятда, яъни коронавирус пандемияси кундан-кунга авж олаётган бир вақтда аҳолини саломатлигини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш зарурат саналади.
Шу боисдан, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва масъуллари томонидан ўрганишлар, мурожаатлар асосида ҳудудлардаги таъминот манбаи бўлмаган эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисидан ажралганлар, оғир касаллар ва кўп болали оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, 21 июль куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 31 та оилаларга; 22 июль куни эса шундай оилалардан 43 тасига 11 хил турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Азиз тумандошлар!
Албатта ўтиб кетажак мураккаб даврларда ўзингиз ва оила аъзоларингизни асрашингиз учун ҳам УЙДА ҚОЛИНГ!!!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати